Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Одилжон Якубовнинг ноябрь ойи якуни бўйича ҳисоботи
Эълонлар / 2022-12-10

Жорий йилнинг ноябрь ойида Термиз тумани солиқ тўловчилари томонидан жами 5 295,0 млн сўм солиқ тўланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 390,5 млн сўм ёки 136,6 фоизга ўсишга эришилди.

Жумладан:

- жисмоний шахслар мол-мулк солиғидан 330,4 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 194,5 млн сўмга ёки 243,1 фоизга;

- жисмоний шахслар ер солиғидан 420,6 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 83,7 млн сўмга ёки 124,8 фоизга;

- АОСдан 444,1 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 220,3 млн сўмга ёки 198,4 фоизга;

- ЖШОДСдан 2 913,7 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 515,2 млн сўмга ёки 121,5 фоизга ўсишга эришилди.

Хабарингиз бор Президентимизнинг «Норасмий бандлик улушини қисқартириш ва замонавий ёндашувлар асосида меҳнат ресурслари балансини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2022-йил 1-ноябрдан бошлаб 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди ва ноябрь ойининг ўзида 345 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида давлат рўйхатидан ўтди. Бу ўтган октябрь ойига нисбатан 97 нафарга кўпдир.

Ноябр ойида 26 нафар жисмоний шахслар ЯТТ (якка тартибдаги тадбиркор) сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик фаолиятини бошладилар. Шунингдек, фаолиятини вақтинча тўхтатган ҳамда тадбиркорлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган 11 нафар ЯТТлар қайта давлат рўйҳатидан ўтдилар.

“Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларга яқиндан ёрдам кўрсатилиб, 2 мингга яқин муаммолар ижобий ҳал этилди.

Жумладан:

- 315 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритишда;

- 2 нафар тадбиркорларнинг солиқ қарзини тўлаш муддатини узайтиришга;

- 428 нафар тадбиркорларга Давлат солиқ қўмитасининг автоматлатлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартибини ўргатишга кўмаклашилди.

- 61 нафар тадбиркорга имтиёз бўйича тушунча берилди.

Ноябрь ойида 87 та кўчмас мулк ижара шартномалари тузилиб, жорий йилнинг 11 ойи давомида тузилган жами кўчмас мулк ижара шартномалари сони 136 тага етди.

Хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари натижасида 523 та корхонада норасмий ишлаётган жами 901 нафар фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.

Жумладан:

- ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги 410 нафар:

- савдо ва умумий овқатланиш корхонарларидаги 346 нафар:

- қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган 107 нафар:

- қурилиш корхоналаридаги 38 нафар фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилди ва бюджетга 162 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Солиқлар давлат ғазнасининг асосий манбаидир. Юртимиз истиқболи, ватандошларимизнинг фаровон турмуши, мудофаа қудрати, таълим ва тиббиёт тараққиёти бевосита сизу биз тўлаётган солиқларга боғлиқдир. Шу боис солиқларни тўлаб, эзгу ва хайрли ишларга ўз хиссамизни қўшайлик.

Одилжон Якубов, Термиз туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс