Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган хайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги № 202-сонли хамда шу хақдаги вилоят хокимининг 2011 йил 21 июлдаги 147-сонли қарорига асосан 2011 йил 1-чавгустдан бошлаб туман Ободонлаштириш бошқармаси хузурида қаровсиз қолган хайвонларни тутиш бўлимлари ташкил этилди. Ташкил этилган бўлинма кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган шу жумладан эгасиз итлар мушуклар ва йиртқич хайвонларни тутишни ташкил этиш шунигдек уларни вақтинча сақлаш учун махсус жойлар барпо этиш вазифалари юклатилган.
Қутуриш ўткир кечадиган юқумли касаллик бўлиб, марказий нерв системасининг оғир шикастланиши билан ўтади. Бу касалликнинг якуни муқаррар ўлимдир. Қутуришнинг қўзғатувчиси нейратроп филтрланувчи вирус бўлиб касал хайвон арганизми бош миясида кўп миқдорда тўпланди.Шунингдек орқа мия сўлак безлари ва сўлак таркибида ажралиб чиқади.
Қутуриш касаллиги билан барча турдаги ёввойи ва уй хайвонлари хамда одамлар касалланади. Ёввойи хайвонлардан асосан гўштхшрлар, уй хайвонларидан итлар, мушуклар касалланади. Касал хайвон касаллик қўзғатувчи манбайи хисобланади.
Вирус касал хайвон сўлагида касалликни клиник белгиси намаён бўлишидан 8-10 кун олдин пайдо бўлади. Қутурган хайвон соғлом хайвонни тишлаганда вирус сўлак орқали хайвонга ўтиб, касаллик қўзғатади. Табиатда қутуриш касаллигининг табиий ўчоқлари мавжуд вируслар кемирувчилар, кўршапалаклар арганизмида сақланади қон сўрувчи кўршапалаклар каслалик қўзғатувчи хавфли манба хисобланади. Организмга тушган вирус нерв толаларига ўрнашиб нерв стволи орқали бош ва орқа мияга қараб юради. Вирус бош мияга етгач нерв тўқималарини жарохатлайди, кўпайиб ривожланади ва перефирик нерв тўқималари орқали сўлак безларига ўтиб сўлак орқали тарқалади. Нерв тўқималарида дегениратция бошланиб фалажликка олиб келади. Нафас мускуллари фалажланиб асфиксия натижасида касалликдан халок бўлади. Касалликнинг яширин даври тишланган жойда жарохатнинг характерига вируснинг сони ва вирулентлигига боғлиқ. Энг қисқа давр 7-10 кун бўлади. Итларнинг қутуриши кўпинча шиддатли ва тинч шаклда намоён бўлади.
Шиддатли шакл 3 босқичда ўтади Продромол босқичда касал хайвон хулқи ўзгаради. Бу босқис 12-соатдан 3 кунгача чўзилади. Ит хомуш кўринади, қоронғу жойга ўзини тортиб эгаси чақирса хам келмайди. Иштахаси бузилиб, одатдаги овқатларни емасдан очкўзлик билан ерни тирнаб тупроқни тишлай бошлайди. Ёғоч ёки темир бўлакчаларини хам ейиши мумкин. Унинг товуши ўзгариб кўпроқ увиллайди. Қўзғалиш босқичида безовталанишдан тажоввуз қилишга ўтади. Қўрқиш аломатлари йўқолади. Ит боғланган занжирни тишлаб узади, узоқ масофага чопиб қочиб кетади, одам ва хайвонларга ташланади. Бунда кутилмаганда бирдан тишлаб олади томоқ ва тил фалаж бўлиб қолганлиги учун оғзидан жуда кўп сўлак оқади, пастки жағ тушиб кетади безовталаниш 3-4 кун давом этади. Фалажланиш босқичида ит озиб кетади Афония бўлади (товушйўқолади) томоқ, тил, жағ фалажига орқа оёқ фалажи кўшилади, кейин олдинги оёқлар фалажланади 8-10 кун ўтгач ўлади. Касалликни олдини олиш учун хозирги вақтда културал вакциналардан фойдананилмоқда. Қутуриш касаллигини олдини олишда дайди ит ва мушуклар йўқ қилинади. Носоғлом пунктлардаги ёввойи гўштхўр хайвонларни тишлаган итлар 10 кун давомида изаляторда сақланади. Касаллик қайд қилинса хўжалик носоғлом деб чеклаш элон қилиниб 60 кун ўтгач чеклаш бекор қилинади. Дезинфекция учун 4%ли фармалдегид ишлатилади.
Туман ветеринария бўлимига ахоли ва фермер хўжаликлар хисобида мавжуд ит ва мушукларни рўйхатга олиб қутуриш касаллигига қарши эмлаб паспорт бериб итларнинг эмланганлигини итларнинг паспортига қайт этиб итларнинг гелментоз касалликларига қарши дигелминтизация ўтказиш. Одамларга тан жарохати етказган итларни 10 кун давомида сақлаш учун ит эгаларидан бошлиқ номига тилхат олиб ит сақлаш қоидалари тушинтириш юклатилган.
Ушбу қарорга асосан хонадон эгалари хўжаликка янги олиб келинган итларни 3 кун ичида қутуриш касаллигига қарши эмлаб паспорт олиши учун худудий ветеринария мутахасисларига мурожат этиш аниқ қилиб кўрсатиб берилган. Шунинг учун хўжаликиздаги ит ва мушукларни қутуриш касаллигига қарши эмлатиб, ўзингиз ва атрофдагиларни қутуриш касаллигидан сақланг.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024