Термиз тумани “Янгиер” маҳалласи янги ташкил этилган аҳоли яшаш пунктида жойлашган бўлиб, ҳудудда инфратузилма объектлари янгидан ташкил этилган. Шунингдек, аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, маҳаллада янги тиббиёт муассасаси қуриш таклифи “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига киритилган.
Ушбу таклиф лойиҳанинг биринчи босқичида 2 минг 205 та овоз тўплаб, ғолиб деб топилган ва 964 млн сўм маблағ ажратилган. Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири, депутат Акмал Авлияқулов “Янгиер” маҳалласида қурилаётган тиббиёт муассасасида олиб борилаётган ишларни ўрганди.
Қурилиш ишларини сифатли бажариш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш, маҳалладаги “бешлик” томонидан қурилиш ишларининг бориши бўйича кунлик назорат қилиб бориш лозимлиги таъкидланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024