Термиз туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масала юзасидан Термиз туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Муҳиддин Тағоевнинг туманда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи доимий комиссия аъзоларлари томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.
Депутатлар томонидан тегишли савол ва таклифлар берилди. Масъул томонидан саволларга жавоб берилди.
Якунда сессияда қабул қилиш учун қарор лойиҳаси маъқулланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024