Сессия ишида Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Депутатлар томонидан кун тартибидаги ўн тўртта масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия иши давомида ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Депутатлар масалалар юзасидан масъулларга савол ва таклифларини беришди ҳамда кўтарилган ҳар бир масала юзасидан масъуллар томонидан жавоб берилди.
Шунингдек, туман депутатларининг фаолияти номинациялар бўйича тақдирланиб, кенгашнинг махсус сертификати ва совғалари топширилди.
Сессия иши туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилди.
Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024