ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор туман ташкилот ва идоралари раҳбарлари иштирок этди.
Сессия кун тартибида депутатлар қуйидаги масалаларни қўриб чиқишди:
- Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар ижроси ҳамда “Ёшлар дафтари” киритилган ёшлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;
- “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шунингдек, уларни дафтардан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар ижроси тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенагашининг 2020 йил 13 июлдаги КҚ-105-IV-сон қарори билан тасдиқланган “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда ажрим билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжаллланган комплекс чора-тадбирлар Дастури”нинг ижроси бўйича туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимининг ҳисоботи тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда хуқуқий онг ва хуқуқий маданиятини юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли Фармонинг ижросини бажариш юзасидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида хотин қизлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича Ёшлар агентлиги Термиз тумани бўлимининг ҳисоботи тўғрисида;
- Уй жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш тўғрисида;
- Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати ваколатини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан депутатлар батафсил муҳкама ва савол-жавоблардан сўнг тегишли қарорларни қабул қилишди.
Депутатлар томонидан Комила Абдуллаеванинг номзоди Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси лавозимига кўриб чиқилди ва бир овоздан маъқулланди. Тегишли қарор Комила Абдуллаева Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси лавозимига тайинланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024