Сессия ишини Кенгаш раиси, туман ҳокими Шухрат Назаров бошқариб борди. Унда Кенгаш депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Депутатлар томонидан кун тартибидаги ўн иккита масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Депутатлар масалалар юзасидан масъулларга савол ва таклифларини беришди ҳамда кўтарилган ҳар бир масала юзасидан масъуллар томонидан жавоб берилди.
Сессия иши туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024