Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгашининг эллик тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишида қатор масалалар кўриб чиқилди.

Дастлаб, туман Кенгашига сайлов ўтказувчи комиссиянинг туман Кенгаши депутатлигига 12-Гулистон сайлов округида ўтказилган депутат сайлови натижалари тўғрисида ахборот берилди. 12-Гулистон сайлов округидан сайланган депутат Назаров Шухрат Худайбердиевичга депутатлик гувоҳномаси ва нишони тантанали топширилди.

Шунингдек, сессияда иши кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Масъулларга масалалар юзасидан саволлар берилиб, жавоб олинди ва кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия иши туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс