Сессия ишини Кенгаш раиси ўринбосари Соатмурод Назаров бошқариб борди. Унда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши котибият мудири Сайдулло Абдураимов ҳамда депутатлар, кенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Депутатлар томонидан кун тартибидаги ўнта масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Депутатлар масалалар юзасидан масъулларга савол ва таклифларини беришди ҳамда кўтарилган ҳар бир масала юзасидан масъуллар томонидан жавоб берилди.
Сессия иши туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси (https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=283661284136878&id=100023413788398&mibextid=Nif5oz) орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024