Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгашининг навбатдан ташқари эллик саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишини Кенгаш раиси ўринбосари Соатмурод Назаров бошқариб борди. Унда Халқ депутатлари туман кенгаши  депутатлари ҳамдакенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Депутатлар томонидан кун тартибидаги иккита масала:

➖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги "Ижтимоий соҳа обеътларинининг иситиши тизимларини давлат-хусусий шерикчилик асосида модернизатция қилиш тўғрисида"ги ПҚ-118-сонли қарори ижроси тўғрисида;

➖ Термиз туманида бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Депутатлар масалалар юзасидан масъулларга савол ва таклифларини беришди ҳамда кўтарилган ҳар бир масала юзасидан масъуллар томонидан жавоб берилди.

Сессия иши туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс