Сессия ишини Кенгаш раиси ўринбосари Соатмурод Назаров бошқариб борди. Унда Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ҳамда кенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Депутатлар томонидан кун тартибидаги йигирмата масала кўриб чиқилди ва битта масала депутатлар томонидан етарли ахборотлар берилмаганлиги сабабли кейинги сессияга қолдирилди. Қолган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Депутатлар масалалар юзасидан муҳокамалар, савол-жавоблар ўтказилди.
Сессия иши туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025