Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Парламент ўйинлари” мусобақаси ғолиблари тақдирланди. Ғолиблар орасида Термиз тумани вакиллари ҳам бор

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг спорт билан мунтазам шуғулланишлари, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида “Парламент ўйинлари” спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Куни-кеча Термиз шаҳрида мазкур мусобақанинг вилоят босқичи ўтказилди. Унда иштирокчилар спортнинг мини-футбол, волейбол, стол тенниси ва бадминтон турлари бўйича ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли ва шиддатли кечган баҳс натижаларига кўра, ғолиблар аниқланди.

Спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Акмал Авлияқулов биринчи ўринни, аёллар ўртасида “Бадминтон” спорт тури бўйича депутат Нигора Бегматова учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди ҳамда мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс