Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ўртасида спортнинг мини футбол, волейбол, стол тенниси ва бадминтон турлари бўйича Қашқадарё ва Сурхондарё вилоят босқичларида ғолиб бўлган жамоалар ўзаро беллашдилар.
Қизиқарли кечган баҳс натижаларига кўра, эркаклар ўртасида ўтказилган стол тенниси спорт мусобақасида Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Акмал Авлияқулов фаол иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади.
Ғолибларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024