Термиз туманидаги “Амир Темур” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган бир гуруҳ фуқаролар томонидан мурожаат йўлланган. Унда маҳалладаги боғча ёшидаги болаларга Давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриш ҳамда маҳалла ҳудудидан ўтган Термиз-Денов йўналишидаги М-41 автомобил йўлидан ўқувчиларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш учун 30 км тезликда ҳаракатланиш ва пиёдалар ўтиш жойи белгиларини ўрнатиш сўралган.
Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Акмал Авлияқулов, туман йўл хўжалиги таъмирлаш-фойдаланиш пудрат корхонаси бошлиғи ўринбосари Тожиддин Тиллоев ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Илҳом Кенжаевлар аҳоли вакиллари билан ушбу масалалар ечими юзасидан суҳбатлашишди ва тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024