Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутатлигига 7-“Ат-Термизий” сайлов округидан сайланган депутат Акмал Авлиякулов аҳолидан тушган мурожаат ва муаммолари юзасидан тумандаги “Янгиер” маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди.
Хусусан, маҳалладаги бемор ва ногиронлиги бор фуқаролар хонадонлари ўрганилиб, уларнинг даволаниш учун моддий ёрдамга эҳтиёжи борлиги аниқланди. Ўрганиш давомида шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан ҳам хабар олинди.
Халқимиз томонидан ишонч билдириб сайланган депутатлар халқ билан доимий мулоқотда бўлиб, фуқароларнинг дарду-ташвишларини ўрганишда жонбозлик кўрсатишмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024