Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Депутат кекса ва беморлар ҳолидан хабар олди

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида энг аввало инсон ва унинг қадр-қиммати мужассам. Шу боисдан, маҳаллалардаги эҳтиёжманд хонадонлардаги кексалар, ногиронлар ва беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Куни кеча Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашига 8-Қаҳрамон сайлов округидан сайланган депутат Комила Абдуллаева ҳамда ҳомийлар ташаббуси билан “Қаҳрамон” маҳалласидаги кекса-нуронийлар ва беморлар ҳолидан хабар олинди.

Нуронийлар юртимиз тинчлиги, турмушимиз фаровонлиги ва дастурхонларимиз тўкин-сочинлигини сўраб дуо қилишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс