Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Акмал Авлиякулов томонидан тумандаги мактаб директорлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган устувор вазифалар мавзусида юзасидан давра суҳбати ташкил этди.
Давра суҳбатларида депутат томонидан халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида қабул қилинган фармон ва Ўзбекистон — 2030» стратегияси хусусида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида барча йўналишларда кўзда тутилган мақсад-вазифалар келгусидаги тараққиётимизга, мамлакатимиз ривожи ва халқ фаровонлигига хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024