Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутатлари тумандаги “Ат-Термизий” ва “Янгиер” маҳалласидаги аҳоли муаммоларини ўрганишди.
Ўрганиш жараёнида депутатлар мазкур маҳаллалардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароити, таъмирталаб хонадонларни кўздан кечириб, беморлар холидан хабар олишди.
Шунингдек, депутатлар маҳалла фаоллари билан ушбу масалалар ечими юзасидан суҳбатлашишди ва тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024