Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов, сенатор Бахтигул Бўтаева ва Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибият мудири Сайдулло Абдураимов ҳамда туман Кенгаши депутатлари Термиз туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, бу ерда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек, ўқувчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг келгусидаги режалари билан қизиқди.
Шундан сўнг, меҳмонлар мактаб боғига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024