Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишини Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгашининг доимий комиссияси раиси, депутат Шоҳида Арипова бошқариб борди. Унда Кенгаш депутатлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Депутатлар томонидан кун тартибидаги йигирма иккита масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Депутатлар масалалар юзасидан масъулларга савол ва таклифларини беришди ҳамда кўтарилган ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг жавоблари олинди.

Сессия иши туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс