Бугун Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида “Депутат ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.
Тадбирда сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга яратиб берилган имкониятлар ва ундан самарали фойдаланиб юксак натижаларга эришаётган ўғил-қизлар давлатимиз фахри эканлигини таъкидланди ва барча тадбир иштирокчиларини яқинлашиб келаётган Янги йил байрам билан табриклади.
Эркин суҳбат тарзида кечган учрашувда ёшлар ўзлари қизиқтирган саволларига депутатлардан жавоблар олишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024