Сессия ишини Кенгаш раиси, туман ҳокими Шухрат Назаров бошқариб борди. Унда депутатлар, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Депутатлар томонидан кун тартибидаги ўн еттита масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Депутатлар масалалар юзасидан масъулларга савол ва таклифларини беришди ҳамда кўтарилган ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг жавоблари олинди.
Сессия ишини Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси орқали такроран томоша қилишингиз мумкин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024