Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутатлигига 9-Чорвадор сайлов участкасидан сайларган депутат Бўри Хонов ўзи сайланган ҳудуддаги аҳоли вакиллари билан учрашди. Учрашув давомида депутат аҳолини қийнаб келаётган муаммо ва мурожаатлари билан танишди.
Термиз туманидаги 22-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда йигирмадан ортиқ фуқароларнинг электр энергия ва газ таъминоти, ичимлик суви, уй-жой ва ички йўллар таъмири, бандлик ва бошқа бир қатор ижтимоий масалалардаги мурожаатлари тингланди. Ушбу мурожаатларни ҳал этиш бўйича алоқадор ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024