Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида 11 январь - Қўриқхоналар ва миллий боғлар куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Экологик партияси Термиз туман Кенгаши аъзолари Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.
Тадбирда кейинги йилларда юртимизда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаётгани, бу билан ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг кўплаб турлари, шу жумладан, йўқолиб бораётган турларини сақлаш ва қайта тиклаш борасида ишларга тўхталиб ўтишди.
Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024