Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Акмал Авлиякуловнинг Термиз туманидаги "Янги ер" маҳалласида сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инсон қадрини улуғлаш йўлида яратилаётган имкониятлар айтиб ўтилиб, депутат томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар бўйича ўз сайловчиларига ҳисобот берди.
Учрашув сўнггида, сайловчиларнинг муаммолари тингланиб, аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди, баъзи мурожаатларга ҳуқуқий тушинтиришлар берилиб, депутатлик сўровлари орқали тегишли ташкилотларга юборилиши таъкидланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024