Халқ депутатлари Термиз тумани депутати 4-Каттақум округидан сайланган депутат Шухрат Ҳайитов ўз сайловчилари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Унда мазкур Фармонда аҳолининг жойлардаги долзарб муаммоларини ҳал этиш учун чинакам “халқ овози” бўлмиш маҳаллий Кенгашларга кенг ваколатлар берилгани таъкидланди.
Шунингдек, давра суҳбатида аҳолининг муаммо ва мурожаатлари тингланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024