Термиз тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Унда Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши котибияти мудири Акмал Авлиякулов Фармоннинг мазмун-моҳияти, кенгашлар фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақида ахборот берди. Маҳаллий кенгашларда масалаларни кўриб чиқиш тартиблари ва мауддатларига киритилган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди.
Давра суҳбатида ушбу Фармон маҳаллий даражада давлат ҳокимиятини трансформация қилиш, том маънода халқчил тизимни жорий этиш ҳамда давлат ҳокимияти органларини халққа янада яқин қилишга хизмат қиладиган ислоҳотларнинг мантиқий давоми эканлиги қайд этилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024