Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ўтказилди

Хабар берганимиздек, бугун Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгашининг навбатдаги, олтмиш еттинчи сессияси ўтказилди. Депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида ўтказилган сессия ишида Қонунчилик палатасининг уч нафар депутати ҳам иштирок этишди.

Хусусан, Термиз шаҳри ва Термиз туманидан Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Ботир Мардаев сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзининг фикрларини, тумандаги ўтказилган ўрганишларда аниқланган муаммоларни айтиб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъуллар ҳисобот беришди. Хусусан, туманда иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг тумандаги ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилди. Масалалар батафсил муҳокама ва депутатларнинг савол-жавобларидан ўтказилгандан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия иши туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facebook.com (https://www.facebook.com/termiz.tuman.hokimligi) ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси (https://www.facebook.com/share/v/TowujruPmAHdCbS5/?mibextid=oFDknk) орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс