O‘zLiDeP Термиз туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан “Ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш, хорижда меҳнат фаолиятини юритаётган фуқароларга ёрдам кўрсатиш” ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда депутатлик гуруҳи вакиллари, viloyat Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik bosh бошқармаси масъул ходимлари ҳамда хорижда ишлаб қайтган фуқаролар иштирок этишди.
Йиғилишда меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2024 йилнинг ўтган уч ойи мобайнида жами 248 нафар фуқаро хорижий давлатлардан меҳнат миграциядан қайтган. Шулардан 149 нафарининг бандлиги таъминланган. Аммо 99 нафарининг эса турли сабабларга кўра бандлиги таъминланмай келаётганлиги очиқланди ва депутатлар ҳам айни шу борадаги масалани ўртага ташлашди.
Йиғилишда O‘zLiDeP Термиз тумани Кенгаши депутати Ўрол Омонов фуқароларни хорижий ҳамкорлар билан биргаликда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида касб-ҳунарга ва чет тилларига ўқитиш доирасидаги ҳамда хорижий компаниялар билан касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш борасида Сурхондарё архитектура ва қурилиш техникумида ҳамда Термиз тумани касб-ҳунар мактабида қилинаётган билан таништирди.
Шунингдек, йиғилиш давомида мутасадди ташкилотлар tomonidan келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланиб олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024