Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Қонунчилик палатаси депутати Термиз туманида сайловчилар билан учрашув ўтказди

Бугун Термиз туманида Қонунчилик палатасига 78-«Термиз» сайлов округидан сайланган депутат Ботир Мардаев сайловчилари билан учрашди.

Учрашув туман ҳокимлиги биноси ва 1-Сектор штабида ўтказилди. Туман кенгаши депутатлари, ташкилот ва корхоналар масъуллари ҳамда аҳоли вакиллари, хусусан, ёшлар иштирок этган учрашувларда бугунги кунда юртимиз қонунчилигида бўлаётган ўзгаришлар, янги меъёрий ҳужжатлар уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталинди.

Жумладан, ноқонуний эгалланган ер майдонларини расмийлаштириш асосларини яратувчи Қонун ҳужжатлари, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024-2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда шу йилнинг 1 май санасидан эътиборан, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ учун табақалашган таърифларининг жорий этилиши юзасидан тушунтиришлар берилди.

Туманга ташрифи якунида депутат Ботир Мардаев туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шухрат Қаландаров ҳамда масъуллар билан маҳаллаларда «еттилик» фаолияти ҳамда аҳоли хонадонларида “Сайхунобод тажрибаси” асосида томорқадан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс