Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
12 май- Халқаро ҳамширалар куни

Ҳар йили 12 май - Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади. Юртимизда ҳам ушбу сана муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Ана шундай тадбирлардан бири ЎзМТД партиясидан Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутатлигига 7-«Ат-Термизий» сайлов округидан сайланган депутат Акмал Авлияқулов ташаббуси билан Вилоят Руҳий-асаб касалликлари шифохонасида ташкил этилди.

Тадбирда сўз олганлар ҳар қандай вазиятда беморга беминнат кўмак беришга тайёр, қўли енгил, сўзи ширин, малакали ҳамширалар фаолиятини эътироф этиб, Халқаро ҳамширалар куни билан самимий қутлашди.

Шунингдек, бир гуруҳ фидойи ва жонкуяр ходимлар партиянинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс