Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

Доимий комиссия йиғилишида 7 та масала кўриб чиқилди. Кун тартибига мувофиқ:

Жорий йилда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича бажарилган ва бажарилаётган ишлар бўйича;

Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар ижроси бўйича;

Тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаш-профилактика муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан, шунингдек соғлиқни сақлаш тизимида врач кадрлар таъминотидаги мавжуд муаммолар бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Худудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли қарорининг тумандаги ижроси ҳақида;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф-сон фармойишига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Термиз тумани бўлими қошида очилган “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларининг сарфланиши ҳақида;

Сўз эркинлигини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот  воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш ишларини янада кучайтириш бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Доимий комиссия йиғилишида шунингдек, тумандаги айрим мактабларнинг вакант бўлиб турган директорлиги учун номзодлар масаласи ҳам кўриб чиқилди ҳамда кўриб чиқилган масалалар юзасидан доимий комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс