Бугун туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман кенгаши депутатлари, 4 та сектор раҳбарларининг ўринбосарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Кенгаши котибияти мудири ва мутахассислари, секторлар котиблари ҳамда кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.
Навбатдаги сессияда депутатлар томонидан қуйидаги масалалар кўриб чиқилди ва масъулларнинг ахборотлари тингланди. Жумладан:
Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳудудда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” борасида 2021 йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида. Ушбу масала бўйича секторлар котиблари томонидан ахборот берилди.
Туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида туман прокурорининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботи тўғрисида. Масала юзасидан туман прокурорининг ёрдамчиси томонидан ахборот берилди.
Термиз туман Ички ишлар бўлими бошлиғининиг 2021 йил давомида жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида олиб борилаётган ишлари тўғрисида. Масала юзасидан туман ИИБ ходими, 3-Сектор котиби томонидан ахборот берилди.
Термиз тумани Адлия бўлими бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиши, уларнинг ҳуқуқий тарғиботини амалга оширилиши, қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш юзасидан 2021-йил давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида.
Жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди томонидан 2021 йилнинг IV чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширган ишлари тўғрисида
Термиз туманлараро иқтисодий судида 2021 йил IV чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонининг тумандаги ижроси бўйича Термиз туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг 2021 йилнинг IV чораги якуни бўйича ахбороти ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 июлдаги КҚ-105-ИВ сонли қарори билан тасдиқланган “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар Дастури”нинг ижроси бўйича туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ахбороти ҳақида.
Термиз туманининг 2022 йилги маҳаллий буджетини тасдиқлаш тўғрисида.
Туман маданият бўлимининг 2021 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботи.
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, электр энергия, газ, сув, иссиқлик ҳамда ёқилғи таъминоти узлуксизлиги ва бу борада хафсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ҳисоботи.
Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси депутатлик гуруҳининг 2021 йил учун мўлжалланган иш режаси асосида “Маҳаллий бюджетдан туман ички йўлларини таъмирлашда ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш ҳолати тўғрисида” ўрганилиш натижалари бўйича масъулларнинг ахборот тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан депутатлар масъулларга қўшимча саволлар билан мурожаат қилишиб, ўзлари сайланган ҳудудлардаги муаммоларни кўтариб, ечими бўйича масъулларнинг жавобларини олишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024