Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши доимий комиссия йиғилишлари бўлиб ўтди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари ва Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиялари томонидан “Зоом” платформаси орқали йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда доимий комиссиялар томонидан 2 та масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019-йил 17-январдаги 5633-сонли Фармонининг тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Термиз туманидаги Халқ қабулхонасининг ахбороти тинланди. Йиғилишни Доимий комиссия раиси Шоҳида Арипова олиб борди.

Иккинчи масала бўйича Кўп квартирали уй-жой фонди умумий мулкни ва унга туташ ҳудудларни сақлаш учун мулкдорларнинг мажбурий бадаллари ёки тўловларнинг энг кам миқдорини тасдиқлаш тўғрисида туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Сохиб Қоржобовнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботни доимий комиссия раиси Ўрол Омонов қабул қилди.

Депутатлар томонидан ҳар икки масала юзасидан саволлар берилиб, муаммоли масалаларни кўтарилди ва масъуллардан жавоб олинди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан доимий комиссиялар қарорлари қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс