Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишида Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш котибияти, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ш.Уринов бошқариб борди.

Депутатлар томонидан кун тартибидаги 11 та масала кўриб чиқилди. Кун тартибидаги масалалар билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Сессия иши давомида ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Депутатлар ўзлари сайланган ҳудуд фуқароларининг мурожаатлари ва масала доирасида саволларга масъуллардан жавоблар олишди.

Сессия туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали жонли эфирга бериб борилди.

 

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс