Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгашининг доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

Доимий комиссия йиғилиши зоом платформаси орқали онлайн ташкил этилди ва унда туман Кенгаши депутатлари, алоқадор корхона ва ташкилотлар ҳамда котибият мутахассислари иштирок этишди. Депутатлар кун тартибида 3 та масалани кўриб чиқидилар ва масъулларнинг ҳисоботларини тингладилар.

Биринчи масала юзасидан Термиз туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Ашуров туман Адлия бўлими томонидан 2022 йил биринчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Иккинчи масалада депутатлар туман Давлат хизматлари маркази бошлиғи Б.Худойбердиевнинг “Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 536-сонли қарори билан Давлат хизматлари марказига юклатилган вазифалар ижроси юзасидан ахбороти эшитилди.

Кун тартибидаги сўнги масала юзасидан депутатлар туманда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижроси тўғрисида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида туман инспексияси бошлиғи Р.Гаппаровнинг ахборотини тинглашди.

Депутатлар масъулларнинг ҳисоботини тинглаб, тегишли саволлар билан мурожаат қилишди ва масъулларнинг жавоблари олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс