Сессия ишида Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Депутатлар томонидан кун тартибидаги 10 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Кун тартибидаги масалалар билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Сессия иши давомида ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Депутатлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан масъулларга савол ва таклифлар беришди ҳамда кўтарилган ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг жавоблари олинди.
Сессия иши туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида тўғридан-тўғри эфирга бериб борилди.
Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024