Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Қуёшли юрт” маҳалласида сайёр қабул ва тарғибот учрашуви бўлиб ўтди

Аҳоли мурожаатларини жойига борган ҳолда ўрганиш, муаммоларни манзилли ҳал қилиш мақсадида Термиз тумани прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоевнинг сайёр қабули ва ёшлар билан учрашуви “Қуёшли юрт” маҳалласида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Отабек Норматов, туман ҳокимининг ўринбосари Шухрат Рахмонқулов ва Халқ депутатлари туман кенгаши котибияти мудири Акмал Авлияқулов ҳамда алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Аҳоли томонидан қилинган мурожаатларнинг ҳар бири тегишлилиги бўйича шу жойнинг ўзида масъуллар иштирокида ўрганиб чиқилди. Айрим мурожаатларга шу ернинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, айримларига масъуллар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси бўйича муддатлар белгилаб берилди.

Шунингдек, учрашув давомида бугунги кунда юртимизда бўлаётган муҳим ўзгаришлар тўғрисида ҳам сўз юритилиб, аҳолига бош қомусимий Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича олиб борилаётган жараёнлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Фуқароларга ўз келажаклари учун бефарқ бўлмаган ҳолда юртимизда бўлаётган сиёсий жараёнларни диққат билан кузатиб, Конституцияга киритиладиган ўзгаришларга барча ўз таклифларини бериши мумкинлиги маълум қилиниб, таклиф бериш тартиблари бўйича ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс