Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Маҳалла – беш ташаббус бешиги! | Термиз туманида маҳаллалар ўртасида кўрик танлов бўлиб ўтди

Маҳаллаларда беш ташаббус йўналишлари бўйича ишларни жорий қилиш, миллий қадриятлар ва анъаналарни сақлаб қолиш ҳамда аҳолини санъат, маданият, рассомчилик, спорт ва АКТ технологияларига кенг жалб қилиш ҳамда аёллар ўртасида ҳунармандчиликни тарғиб этиш мақсадида ҳар йили Олий Мажлис Сенати қарори билан маҳаллалар ўртасида “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” Республика кўрик танлови ўтказиб келинади.

Бугун Термиз тумани Маданият бўлими концертлар залида “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” Республика кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши котибияти, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Маънавият ва маърифат маркази ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган кўрик танловда туман босқичига йўлланма олган 6 та маҳалла ўзларининг кўргазмали чиқишлари ва тайёрлаган роликлари билан иштирок этишди.

Ҳар бир маҳалла ва иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди ва якунда ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан қуйидаги маҳаллалар ғолибликни қўлга киритди:

1-ўрин – “Намуна” маҳалласи;

2-ўрин – “Орол” маҳалласи;

3-ўрин – “Термиз” маҳалласи.

Ғолибларга кўрик танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари ҳамда танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмаси тантанали топширилди.

Туман Маданият бўлими жамоаси томонидан ижро этилган концерт дастури кўрик танловга байрамона кўтаринкилик бағишлади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс