Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Депутатлар учун “Дафтар”лар бўйича семинар бўлиб ўтди

Кейинги йилларда депутатлар Кенгашларига бир қатор ваколат ва вазифалар берилиб, чин маънода халқ вакиллари сифатида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб, масъулларнинг ахборотларини тинглашмоқда ва ислоҳотларда жамоатчилик назоратини ўрнатиб келишмоқда.

Бунинг учун депутатларнинг билим, кўникма ва малакаларини ошириб бориш, уларда масъулларнинг ахборотини тинглаш амалиётларини ривожлантириш лозим. Шу мақсадида Термиз туман Халқ депутатлари Кенгаши котибияти ташаббуси билан туман депутатлари учун семинар ташкил этилди.

Семинарда “Аёллар”, “Ёшлар” ва “Темир” дафтарларнинг юритилиши, улардан кўзланган мақсад, масъуллар томонидан амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Ушбу семинар депутатларнинг келгусида “Дафтар”лар юзасидан масъулларнинг ахборотларини манзилли тинглаш тажрибасини орттиради.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс