Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботини фаол олиб боришмоқда. Тарғибот тадбирларида аҳолининг турли қатламларини қамраб олишга эътибор қаратилиб, тумандаги корхона ва ташкилотларда хизмат қилаётган ходимлар билан ҳам бу каби тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилган.
Бугун депутатлар, кенгаш котибияти мудири Акмал Авлиякулов ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Зикрилло Бакижоновлар томонидан тумандаги ёшлар етакчиларига Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси, қонун билан Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш берилди ва жойларда ёшлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, ёшларнинг жамиятда бўлаётган туб ислоҳотлардан хабардорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди.
Шунингдек, «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси бўйича ҳам аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориб, аҳолининг ўз маҳалласидаги муаммоларга дахлдорлик ҳиссини ошириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024