Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Конституциявий қонун лойиҳаси ва «Ташаббусли бюджет» масаласида муҳокамалар ўтказилди

Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутатлари иштирокида Кенгаш котибияти томонидан бугунги кунда муҳим сиёсий жараён, Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси ҳамда жойлардаги муаммоларни ҳал этишда муҳим омил ҳисобланган, фуқароларнинг ташаббусларига асосан йўналтирилаётган «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2022 йил 2-мавсум таклиф киритиш жараёнлари юзасидан муҳокама йиғилишлари бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўзга чиққан Кенгаш котибияти мудири А.Авлияқулов депутатлар ўзлари сайланган ҳудудларга чиққан ҳолда Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этиш ҳамда жойлардаги муаммоларни фуқаролар ўзларининг ташаббуси билан ҳал этиш имконини берувчи «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориши лозимлигини таъкидлади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс