Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Кенгаш муҳокамаси: Ижтимоий соҳада иш ўринларининг яратилиш аҳволи ўрганилди

Тегишли топшириққа асосан Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депутатлик назорати йўлга қўйилиб, масъуллар иштирокида муҳокама йиғилишлари ўтказиб борилмоқда.

Куни-кеча туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти томонидан Термиз туманида ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар, яратилаётган иш ўринлари ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Сайдулла Абдураимов, туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев ҳамда ижтимоий соҳа мажмуаси ташкилот, муассаса ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.

Ҳар бир соҳада яратилаётган иш ўринлари, таълим, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, маданият, спорт ва бошқа ижтимоий соҳаларда олиб борилаётган ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди ва масъулларнинг ахборотлари тингланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс