Сессия ишида Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Депутатлар томонидан кун тартибидаги 21 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Кун тартибидаги масалалар билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Сессия иши давомида ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Депутатлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан масъулларга савол ва таклифлар беришди ҳамда кўтарилган ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг жавоблари олинди. Сессия иши танқидий ва таҳлилий муҳокамаларга бой тарзда ўтди.
Шунингдек, сессия иши Facebook.com ижтимоий тармоғи орқали жонли эфирда узатиб борилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024