Сессия ишида Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Депутатлар томонидан кун тартибидаги 20 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Кун тартибидаги масалалар билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Сессия иши давомида ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Депутатлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан масъулларга савол ва таклифлар мурожаат қилишди ҳамда кўтарилган ҳар бир масала юзасидан масъуллар томонидан жавоб берилди.
Шунингдек, сессия иши туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилди.
Сессия ишини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024