Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгашининг эллигинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишида Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Депутатлар томонидан кун тартибидаги бешта масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Кун тартибидаги масалалар билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Сессия иши давомида ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Депутатлар масалалар юзасидан масъулларга савол ва таклифларини беришди ҳамда кўтарилган ҳар бир масала юзасидан масъуллар томонидан жавоб берилди.

Сессия иши туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс