Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
"Биз коррупцияга қаршимиз" мавзусида кўрик танлов ўтказилди

Бугун Коррупцияга қарши курашиш туман комиссияси томонидан Термиз тумани 3-сектор ҳудудидаги 1-сонли умумтаълим мактабида мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида "Биз коррупцияга қаршимиз" мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий билим ва -маданиятини юксалтириш, коррупцияга қарши курашиш иммунитетини шакллантириш мақсадида ташкил этилган танловда мактабнинг 9-синф ўқувчиси Муҳлиса Каримжонова ғолибликни қўлга киритиб, ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ҳам ташкил этилди. 6 нафардан иборат 5 та гуруҳлар ўзаро беллашдилар.

Ғолиб жамоалар эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс