Кейинги йилларда юртимизда ҳар бир соҳани тубдан ривожлантириш ҳамда шаффоф ва адолатли муҳитни яратиш борасида кенг кўламли ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад жамиятда юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, шунингдек коррупцияга қарши муросасиз курашишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Термиз туман тиббиёт бирлашмасида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутатлари Шуҳрат Ҳайитов ва Соатмурод Назаровлар жамият ривожига тўсиқ бўлувчи коррупция ва унга олиб борувчи ҳар қандай ҳуқуқбузарликларга қарши биргаликда курашиш лозимлиги таъкидлаб ўтишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024