Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда ҳар бир соҳани тубдан ривожлантириш ҳамда шаффоф ва адолатли муҳитни яратиш борасида бир қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган мақсад жамиятда содир бўладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, шунингдек коррупцияга қарши муросасиз курашишдан иборат.
Бугун Термиз туман тиббиёт бирлашмасида туман Коррупцияга қарши курашиш комиссия аъзолари томонидан “Коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда соҳа мутахассислари томонидан жамият ривожига тўсиқ бўлувчи коррупция ва унга олиб борувчи ҳар қандай ҳуқуқбузарликларга қарши биргаликда курашиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, давра суҳбатида тиббиёт ходимлари томонидан берилган саволларга комиссия аъзолари томонидан жавоблар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024