Ўзбекистон коррупцияга қарши курашда узоқ муддатли ижобий динамикани намойиш этувчи 16 та давлат қаторига киради.
Дунёда коррупция даражасини ўлчашнинг бешта асосий усули қўлланилади. Уларнинг афзалликлари ҳам, камчиликлари ҳам мавжуд. Зеро, коррупция тўғрисида аниқ маълумот олиш жуда қийин, ушбу фаолият билан шуғулланувчи барча шахслар кўп ҳолларда кимлигини очиқланишига қарши.
Коррупцияни ўлчаш расмий муомаладан ресурсларни чиқиб кетиши ва давлат бошқарувидаги муаммоли соҳаларни аниқлашга ёрдам беради. Давлат хазинасидан йўқотилган пул миқдорини ҳисоблаш билан бир қаторда, коррупция тўғрисидаги маълумотлар давлат ва жамоат институтларининг алоҳида эътиборини талаб қиладиган қонунчилик тизимининг сифати, қонунларга муайян соҳаларда амал қилиниши, давлат сиёсатининг самарадорлиги каби давлат бошқарувининг муаммоли соҳалари ҳақида хабар беради.
Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда “сомплиансе сонтрол“ тизими жорий этилади.
Ўлчов усуллари орасида энг кенг тарқалгани – коррупцияни идрок этишни баҳолашдир (масалан, Транспаренсй Интернатионал ташкилотининг коррупцияни идрок этиш индекси, Жаҳон банкининг коррупцияни бошқариш индекси). Ушбу усул мамлакат экспертлари ва аҳоли ўртасида мамлакатда коррупция ҳолати тўғрисида сўров ўтказишни назарда тутади. Шу билан бирга, ушбу усулнинг ноқулайлиги шундаки, жамоатчилик ва экспертларнинг фикрларига тақдим этаётган маълумотларининг очиқлиги ва сифати мамлакатлар ва вақт оралиғида турлича бўлган оммавий ахборот воситалари таъсир қилиши мумкин.
Ўлчашнинг яна бир кенг тарқалган усули бу коррупцияни баҳолаш бўйича сўров усули (масалан, Транспаренсй Интернатионал ташкилотининг глобал коррупция барометри ва Жаҳон банкининг бизнес сўрови). У мамлакатда коррупция муаммолари билан боғлиқ тажрибаси тўғрисида фирмалар ва аҳоли орасида сўров ўтказишни ўз ичига олади. Юқоридаги усулнинг камчиликлари – баъзи респондентларнинг давлат органларида коррупция бўлишидан манфаатдорлигидадир, шунинг учун улар коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар бермасликни лозим тутишлари мумкин.
Коррупцияни бевосита кузатиш ҳам коррупцияни баҳолаш усулларидан бири сифатида қўлланилади. Масалан, Индонезияда тўққиз ой давомида тадқиқотчилар юк машиналари ҳайдовчилари кийимини кийиб, одатий йўналишлар бўйлаб юк машиналари ҳайдовчиларини кузатиб боришган ва ҳайдовчилар полиция назорат пунктида тўхтаганларида қанча тўлашганини қайд этиб боришган. 300 тадан ортиқ саёҳатлар давомида улар 6 мингдан ортиқ ноқонуний тўловларни кузатишган. Натижада, ноқонуний тўловлар умумий саёҳат харажатларининг 13 фоизини ташкил этганлиги маълум бўлган. Ушбу усулнинг ноқулайлиги тегишли тадқиқотларни ўтказиш учун кўп вақт ва молиявий харажатларни талаб қилишидадир.
Коррупцияни ажратиш бўйича баҳолаш ҳисобот назорати органлари томонидан амалга ошириладиган ҳисобот харажатлари ва амалда ишлатилган харажатларни таққослашни ўз ичига олади. Ушбу усулнинг камчилиги шундаки, инспекция органлари ходимларининг ўзи пора олиш ва ўғирликни яширишга мойил бўлиши мумкин.
Коррупция ҳаракатларини аниқлашнинг турли хил билвосита усуллари ҳам мавжуд бўлиб, улар бўйича коррупция ҳолатлари коррупцияга бевосита алоқадор бўлмаган маълумотлардан фойдаланган ҳолда аниқланади.
Коррупцияни ўлчаш усуллари хилма-хиллигига қарамай, мутахассислар коррупциянинг аниқ харажатлари ва оқибатларини аниқлашда жиддий муаммоларга дуч келаяпти. Коррупция хатти-ҳаракатлари одатда яширин бўлиб, бу уларни аниқлашни қийинлаштиради.
Азиз Эсанов
Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг девонхона мудири
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024